Афғонистонда жангарилар ибодатхонага ҳужум қилди
Олам
−
25 Март 2020
8565Жангарилар бугун, 25 март куни Aфғонистон пойтахтидаги сикхлар ибодатхонасига ҳужум қилди. Бу ҳақда "Синьхуа" ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, ушбу ҳужумни уюштирганлар портловчи ускунадан фойдаланган. Қурбонлар борлиги тахмин қилинмоқда.
Афғонистон парламентидаги сикхлар вакилининг сўзларига кўра, ҳужум вақтида ибодатхона ичида 150 нафаргача киши бўлган. Унинг сўзларига кўра, уч-тўрт киши ҳалок бўлган.
Aйни пайт ҳудудда полициянинг махсус операцияси олиб борилмоқда, портлаш жойига тез ёрдам хизмати етиб келган.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023