Италияда 3 қиличбоз ўзбекистонлик спортчи қизни зўрлаганликда айбланмоқда

Спорт

image

Италиялик уч қиличбоз ўзбекистонлик 17 ёшли спортчи қизни зўрлаганликда гумон қилинмоқда. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар берди. 

Қайд этилишича, мазкур воқеа ўтган йилнинг август ойида содир бўлган. Бироқ Сиена полицияси иш бўйича терговни бошлаганидан кейингина у ҳақдаги баъзи маълумотлар оммага очиқланди.

Тергов маълумотларига кўра, Тоскана вилоятидаги ўқув-машғулот йиғинида уч италиялик ўзбекистонлик қизни зўрлаган. Айбланувчиларнинг икки нафари ҳозирда тергов қилинмоқда, учинчиси эса вояга етмаган бола экани аниқланган.

Айбловларнинг жиддийлигига қарамай, Сиена прокуратураси дарҳол терговни бошламаган. Бу эса йирик халқаро жанжалга сабаб бўлди. Иш авж ола бошлагач, Италия қиличбозлик федерацияси тергов билан ҳамкорлик қилишини ва иш судгача борган тақдирда, фуқаровий даъвогар сифатида чиқишга тайёрлигини эълон қилди.

Жабрланган қиличбоз қизнинг юридик вакили айбланаётган спортчиларга нисбатан чора кўрилмаганидан ҳафсаласи пир бўлганини ва учаласига ҳам ҳеч қандай санкция ёки мусобақа фаолиятидан четлатилмаганини таъкидлаган.

Гумонланувчилар ва қизнинг исми ошкор этилмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

ўзбекистонлик Италия қиличбоз

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг