Мўъжиза сари 10 босқич: иккинчи босқич — саргузаштнинг мўъжизаси

Бизнес

image

Аввалроқ сўзларнинг мўъжизавий ҳислати, яъни мўъжизавий дунё билан танишиб чиқишнинг биринчи услуби ҳақида сўз юритдик. The Magic жамоаси томонидан ёзилган, ғаройиб танга билан дунё бўйлаб саёҳат қилган болакайнинг саргузаштлари ҳақида ҳикоя қилган эдик.

Шундай қилиб, мўъжизавий дунёга шўнғишни иккинчи услубини тақдим этамиз.

Венецияда ўз ресторанингизни ёки Париж шаҳрида ўз бутикингизни очишни орзу қилганмисиз?

Энди орзуларингизнинг барчаси Тошкент шаҳрида амалга ошади!

Этиборингизга Марказий Осиёда тенги йўқ — Magic City сайилгоҳининг лойиҳасини ҳавола қиламиз. Бу на катталар ва на болалар зерикмайдиган, ҳар бирингиз саргузаштнинг мўъжизасига ишонч ҳосил қила оладигон оилавий-кўнгилочар ва мўъжизага тўла бўлган энг катта мажмуа.

Умумий майдони 20 гектардан ортиқ бўлган Magic City ҳудудида ноёб объектлар бунёд этилмоқда:

•    балиқ ва судралиб юрувчиларнинг 100 дан ортиқ турлари, улар орасида акулалар, скатлар, саккизоёқлар, медузалар, пиранялар ва морайлар бўлган, Ўрта Осиёдаги биринчи океанариум; 

•    Италия ва Германиядан келтирилган 40 дан ортиқ замонавий атракционлар. Шу жумладан Ўзбекистондаги энг катта, баландлиги 88 метрни ташкил этувчи чархпалак;

•    оилавий-кўнгилочар марказ;

•    умумий майдони 2 гектар бўлган улуғвор аквапарк;

•    ҳар бир жажжа меҳмонларимиз орзу қилган касбларини ўзлаштириши мумкин бўлган мамлакат;

•    Ўзбекистондаги биринчи инновацион лазерли ва 450-та ўриндиқли кинотеатр;

•    Рим Колизейи услубидаги амфитеатр;

•    1 км узунликдаги темир йўл бўйлаб ҳаракатланадиган замонавий поезд;

•    минораларини баландлиги 60 метрни ташкил этувчи эртак қасри;

•    кўлнинг юзасида сузувчи каноэлар: уларда сайр қилаётган вақтда ташриф буюрувчилар атрофдаги ниҳоятда гўзал манзаралардан баҳра олиш имконига эгадирлар.

Тасаввур қилинг, осойишталик ҳукм сурувчи, дўстона муҳит дунёсида ҳар бирингиз эртаклардаги қаҳрамонларга айланиб, мўжизавий ишларнинг гувоҳ бўлаяпсиз — буларнинг барчаси Magic City сайилгоҳида рўёбга чиқади!

Ҳозирги вақтда ижарага берилаётган ҳудудлар, дунёнинг машҳур — Рим, Париж, Берлин, Барселона, Москва, Миср, Прага, Лондон, Венеция, Амстердам ва Вена пойтахтлари сифатида акс эттирилган. Бу ерда умумий майдони 50 дан 1000 кв метргача бўлган дўконлар, бутиклар, кафелар, ресторанлар ва бошқа объектлар жойлашган. Улар орасида сизнинг шахсий муассасангиз бўлиши мумкин!

 

Айни пайтда LC Waikiki, DeFacto ва KFC каби халқаро брендлар ижарачиларимиз қаторида бўлишга муваффақ бўлишди. Бундан ташқари, сайилгоҳни яратишда Италиянинг Zamperla кўнгилочар компанияси, сув слайдлари ва аквапарклар ишлаб чиқарувчи Polin Waterparks турк компанияси, Sega Corporation халқаро компанияси, боулинг соҳасидаги дунёдаги етакчи QubicaAMF компанияси, Белгиянинг Barco технология компанияси, Dome+Partners халқаро меъморчилик ва дизайн компанияси иштирок этмоқда.

Сайилгоҳдаги барча кўп йиллик дарахтлар сақланиб қолган, шунинг учун куннинг исталган вақтида бу ерда дам олиш қулай бўлади. Бундан ташқари, сояли хиёбонлар бизнес учун муҳим қўшимча ҳисобланади: ёйилган новдалар соясида сиз кафе ва ресторанлар учун қулай террасаларни ташкил қилишингиз мумкин.

Имконияти чекланганлар учун барча шароитларни яратишда алоҳида эътибор қаратилмоқда, шу жумладан кўзи ожизлар учун мўлжалланган йўллар ва ногиронлар аравачасида бўлганлар учун рампалар ўрнатилмоқда.

Лойиҳанинг яна бир афзаллиги маскан атрофида ҳаракатланадиган ва сизни сайилгоҳга олиб борадиган автобус мавжудлиги. Magic City'нинг кенг ҳудуди бўйлаб голфкарлар ташриф буюрувчиларни автотураргоҳдан сайилгоҳнинг керакли жойига олиб бориш учун айланиб юради.

Марказий Осиёда ўхшаши бўлмаган объектлар, сайилгоҳнинг тематик ва кўнгилочар дастурининг мавзусини мунтазам равишда ўзгарилиши, умумий майдони 8 500 кв метрни ташкил этувчи мусиқий фаввора, ҳар ҳафтанинг охирида ақл бовар қилиб бўлмайдиган салютлар — буларнинг барчаси сайилгоҳ кунига 50 мингдан зиёд меҳмонларни жалб қилишини таъминлайди.

Magic City — бу бизнесингиз учун ҳудуд! Ҳар бирингиз саёҳатлар мўъжизасига ишонч комил қила оладигон, бутун жаҳонга машҳур бўлган кўчалар бўйлаб сайр қилиш ва дунёнинг мўъжизаларини кўришингиз мумкин бўлган макон бизнесингиз учун жой бўлиши мумкин!

Magic City лойиҳаси The Magic компаниясига тегишли. 

 

Ҳамкорлик ва ижарага олиш учун қуйидаги телефон рақамига қўнғироқ қилинг: +998 71 202 77 99.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Magic City

Баҳолаганлар

45

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг