Алишер Усмонов Ўзбекистонга 10 млн доллар хайрия қилди

Жамият

image

Аввалроқ, Президентнинг тегишли фармонига асосан, республика бюджетидан тез тиббий ёрдам бригадалари ходимларига бир марталик пул мукофоти бериш учун 100 миллиард сўм маблағ ажратилгани хабар қилинганди.

Шунингдек, ушбу мақсадлар учун таниқли миллиардер Алишер Усмонов томонидан қўшимча равишда 100 млрд сўм (10 млн АҚШ доллари эквивалентида) миқдорида ҳомийлик хайрияси ажратилди.

Ҳукуматнинг тегишли қарорига кўра, коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кураш учун жалб қилинган тез тиббий ёрдам ходимларига қуйидаги миқдорларда бир марталик моддий рағбатлантириш тўловлари берилади:

•    врач ходимларга - 5 млн сўм;
•    ўрта тиббиёт ходимларига (фельдшер ва санитарлар) - 4 млн сўм;
•    ҳайдовчиларга - 3 млн сўм.

Ушбу тўловлар 1 июнгача ишга қабул қилинган ходимларга нисбатан қўлланилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

1466

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг