Бектемир Мелиқўзиев проф рингдаги илк жангида ғалаба қозонди

Спорт

image

Ўзбекистонлик боксчи Бектемир Мелиқўзиев проф рингдаги узоқ кутилган дебют жангини ўтказди. 

Аввал хабар берганимиздек, жанг бугун, 14 июнь куни АҚШда, Голливуддаги “The Avalon” аренасида ташкил этилди.

Мазкур жангда Бектемирга аргентиналик Мартин Фидел Риос рақиблик қилди. Ўзбек боксчиси жангни фаоллик билан бошлади ва зарбалар сериясини уюштирди. Бектемир биринчи раунднинг ўзидаёқ кучли зарбаси эвазига рақибини чуқур нокаут ҳолатига туширди ва профессионал боксдаги фаолиятини чиройли ғалаба билан бошлади.

Ушбу жанг Бектемир учун дебют бўлган бўлса, Риос учун проф рингдаги 47-баҳс эди. Унинг проф рингдаги кўрсаткичи бугунги натижа билан қўшиб ҳисоблаганда 23 та ғалаба (13 та нокаут), 20 та мағлубият (5 та нокаут) ва 4 та дурангни ташкил қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Профессионал бокс Бектемир Мелиқўзиев

Баҳолаганлар

28

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made