... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Истанбулда уч ўзбекистонлик ўғирлик устида қўлга олинди


15:50, 20.12.2016 Олам
 4 115

1 миллион лира, 100 минг доллар ва 30 минг евро миқдордаги пулни ўғирлаган шахслар ўзбекистонлик эканлиги айтилмоқда.

19 декабрь куни Истанбул шаҳрининг Фотиҳ туманидаги валюта айирабошлаш пунктидан пулни олиб чиққан икки курьер Лалили туманига етиб келишганида, қуролланган номаълум шахслар уларга ҳужум қилиб, пул жойлаштирилган сумкаларни олиб қочишди. Босқинчилар ўғирлаб кетган пул миқдори 1 миллион лира, 100 минг АҚШ доллари ва 30 минг евро бўлган. Бу ҳақда Туркиянинг “Hurriyet” нашри хабар қилмоқда.
 
Юз берган воқеадан сўнг шу ҳудуддаги камера ёзувлари ўрганиб чиқилди. Тезкор суриштирув ишлари натижасида босқинчиларнинг яширинган жойи аниқланди. Шу куни кечқурун Эсенюрт туманида жиноят содир этган 3 киши қўлга олинди.
 
Улар яширинган уйда яна 5 аёл ҳам бўлган. Аёллар босқинчиларнинг қариндошлари экани аниқланган.  Қўлга олинган шахслар Ўзбекистон фуқаролари эканлиги хабар қилинмоқда. Айни вақтда суриштирув ишлари давом этмоқда. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Туркия Истанбул Фотиҳ Босқинчилик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!