Тошкентда биринчи очиқ картинг халқаро мусобақаси бўлиб ўтмоқда

Жамият

image

Бугун, 30 июнь - "Ёшлар куни" муносабати билан пойтахт Тошкентда Биринчи очиқ картинг халқаро Гран-при Тошкент 2019 спорт мусобақаси бўлиб ўтмоқда. Мусобоқа соат 17:00 да старт олади. 

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ташаббуси билан ташкил этилган мусобақа пойтахтнинг Амир Темур ва Истиқлол кўчаларида (Амир Темур хиёбони) ўтказилмоқда. 

 

Мусобақада 50 дан ортиқ картингчилар иштирок этмоқда. Мусобақа иштирокчилари тўрт класга - болалар, ҳаваскорлар ва икки профессионаллар жамоаларига бўлинган ҳолда беллашади. 

Мусобақа томоша қилишга Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов, Ёшлар Иттифоқи раиси Қаҳрамон Қуронбоев Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ташриф буюради. 

Мусобақада нафат маҳаллий, балки Испания ва Туркиядан келган спортчилар ҳам иштирок этмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

24

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг