Ўзбекистонлик блогер қатнашган гиёҳванд модда рекламаси Тошкентда ҳам топилди

Жамият

image
Ўзбекистонлик блогер гиёҳванд моддалар рекламасига алоқадорликда айбланмоқда north_east

Ўзбекистонлик блогер гиёҳванд моддалар рекламасига алоқадорликда айбланмоқда

Тошкент кўчаларида гиёҳванд моддалар сотиладиган сайтга олиб кирувчи QR-кодлар тасвирланган реклама баннерлари аниқланди. Шундай рекламалардан бири Тошкентдаги Оҳангарон шоссесида ўрнатилган баннерда пайқалган.

QR –код текширилганда ҳақиқатдан ҳам “.ru” доменидаги синтетик гиёҳванд моддалар сотиладиган сайтга олиб кириши маълум бўлди.

Тошкент шаҳар ИИББ томонидан маълум қилинишича,  вазият назорат остига олинган ва зарур чоралар кўрилмоқда. Монополияга қарши кураш қўмитаси ҳам текширув ўтказиши ҳақида маълум қилган. 

Бундай реклама баннерлари нафақат Тошкентда, балки Марказий Осиёнинг қатор йирик шаҳарларида ҳам ўрнатилгани аниқланган. Жумладан, ушбу сайтни реклама қилувчи баннер ва билбордлар Олма-ота, Чимкент, Қарағанда, Уст-Каменогорск, Самарқанд, Душанбе, Бишкек ва Ўш шаҳарларида ҳам аниқланган

Маълум бўлишича, гиёҳванд моддалар рекламаси тўғрисидаги хабар жорий йилнинг 20 октабрида тарқалган. Ҳозирда рекламани буюртирган сайт ёпилган ҳамда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Қозоғистон ва Қирғизистондаги баннерлар олиб ташланган.

Қирғизистон ИИВ Гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши кураш хизмати ушбу реклама баннерининг ўрнатилиши юзасидан текширув бошлаган.

Аввалроқ, ўзбекистонлик Instagram фойдаланувчилари орасида машҳур бўлган блогер Шаҳзода Салимжонова ўзи билмаган ҳолда гиёҳванд моддалар рекламасида иштирок этгани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

реклама гиёҳванд моддаси

Баҳолаганлар

134

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг