... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Истанбулда автобуслар тўқнашуви: 3 киши ҳалок бўлди


14:16, 01.02.2018 Олам
 1 341

Бир-биридан ўзиб кетмоқчи бўлган автобуслар ўзаро тўқнашиб, улардан бири бекатга урилган.

Бугун, 1 февраль куни соат тахминан 10:00 да Истанбул шаҳрининг Ускудар туманида мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Бу ҳақда “Milliyet” нашри хабар бермоқда.


 
Автобуслардан бири олдинда ҳаракатланаётган транспорт воситасидан ўзиб кетмоқчи бўлган, бироқ бошқарувни йўқотиб, икки автобус тўқнашиб кетган. Зарбдан автобуслардан бири йўл четидаги бекатга бориб урилган.
 


Воқеа оқибатида 3 киши ҳаётдан кўз юмди, бир неча киши яралангани айтилмоқда. Воқеа жойига тез ёрдам машиналари етиб келган.
 
Айни пайтда ҳодиса тафсилотлари ўрганилмоқда.
Дурдона Расулова 

Теглар:Туркия Истанбул ЙТҲ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!