... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Иссиқроқ кийининг! Тошкентда ҳарорат -10 га тушиб кетади


11:18, 02.12.2017 Бу қизиқ
 8 693

6 декабрь, Чоршанба куни кундузи ҳаво бироз илиқ бўлади, кечаси эса ҳаво -9 даражада бўлиш эҳтимоли бор.

Қиш фасли ўзининг биринчи кунидан бошлаб қаҳратонлигини намойиш этди. Кеча, 1 декабрь куни тунда ёғишни бошлаган қор, ерни қоплай олди.
 
Қорнинг ерни қоплаши ҳақиқатданда гўзал манзара, аммо бунинг ҳам етарлича ташвишлари, ноқулайлиги бор.
 
Аввал хабар берганимиздек, Республиканинг айрим вилоятларида қор ёққан эди.
 
Қор ёғиши натижасида ҳаво ҳарорати кескин пасайиб кетди. Жумладан бугун, 2 декабрь куни кундузи Тошкентда -1, кечаси эса -3 даража бўлиши айтилмоқда.
 
Жорий йилнинг 3,4 декабрь кунлари ҳам ҳаво ҳароратининг кундузи -1 ва кечаси -9 даражада бўлиши кутилмоқда.
 
5 декабрь, сешанба куни эса қишнинг дастлабки кунларида сўнгги 2-3 йилда кузатилмаган совуқ бўлиши айтилмоқда. Кундузи ҳаво -1 даражада бўлса, кечаси -10 даражагача тушиб кетади.
 
6 декабрь, Чоршанба куни кундузи ҳаво бироз илиқ бўлади, кечаси эса ҳаво -9 даражада бўлиш эҳтимоли бор.
 
7 декабрь, пайшанба куни кундузи ҳаво +6 даража исийди, лекин кечаси -3 даражага тушиб кетади.
 
8 декабрь, жума куни кундузи ҳаво ҳарорати +11 даражагача кўтарилса-да,  кечаси -3 даража совуқ бўлади.
 
Ҳафтанинг сўнгги кунлари, шанба ва якшанбада кундузи ҳаво ҳарорати иссиқроқ бўлиши хабар қилинмоқда.
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Ҳаво совуқ бўлади Қор Тошкент 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси бренд колбаса маҳсулотларини истеъмол қиласиз?

Барча сўровлар