Блогер Отабек Нуритдинов ишида процессуал қонунбузилишлар бўлганми?
Жамият
−
04 Январь 2020
7065Бугун, 4 январь куни фуқаро Абдуфатто Нуритдинов (блогер Отабек Нуритдинов)га нисбатан Андижон вилояти маъмурий суди кассация тартибидаги шикоятни кўриб чиққани ва биринчи инстанция суди чиқарган қарор ўзгаришсиз қолгани ҳақида хабар берган эдик.
QALAMPIR.UZ манбасига кўра, гувоҳлар ва жабрланувчиларнинг берган кўрсатмасида тафовутлар катта бўлган. Суд мазкур ҳолатларни инобатга олмаган. Нуритдиновнинг адвокати томонидан келтирилган важларга эса етарлича эътибор қаратилмаган. Нуритдиновнинг адвокатига кўра, процессуал қонунбузилишлари кўп бўлган. Адвокат Умидбек Давлатов Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатига назорат тартибида шикоят билдиришини айтган.
Нуритдиновнинг онаси Матлуба Қурбонова ҳам суд тугаганидан сўнг журналист ва блогерларга маълумотлар бера туриб:
“Суд тайёр қарорни жараён тугаши билан ўқиб берди. Бу ердаги судларга ишонмайман”, дея ўтган суд жараёнидан норози эканини ифодалаган.
Андижон вилоят ҳокими ҳам уларга имкон даражасида ёрдамини беришга тайёр бўлганини айтиб ўтган. Шунингдек, Матлуба Қурбонова фарзанди оиласида ҳам ҳақоратли сўзларни ишлатмагани, буларнинг барчаси ёлғон эканини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, биринчи инстанция судида Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 40-моддаси (туҳмат), 41-моддаси (ҳақорат) ва 183-моддалари (майда безорилик) доирасида унинг иши судъя О.Мирзамаҳмудов томонидан кўриб чиқилганди.
Facebook’даги “Отабек Нуритдинов” номли профил эгаси Абдуфатто Нуритдинов юқоридаги МЖтКнинг учала моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этган деб топилиб, унга нисбатан 6.690.000 сўм жарима жазоси ҳамда 183-моддада назарда тутилган 15 суткалик қамоқ жазоси тайинланганди.
LiveБарчаси