Тошкентда бугун ҳам кучли шамол ва жала давом этади

Жамият

image

“Ўзгидромет” хабарига кўра, 6 июнь куни Тошкент шаҳрида об-ҳаво ўзгариши кузатилади. Вақти-вақти билан чақмоқ чақади ва ёмғир ёғади. Ғарбдан эсадиган шамол тезлиги 5-10 м/сни ташкил этади. Чақмоқ пайтида шамол тезлиги 15-20 м/с га ортади.

Ҳаво ҳарорати кундузи +28...+30 даража, кечқурун эса +15...+17 даража илиқ бўлиши кутилмоқда. 

“Кучли шамол сизга ва яқинларингизга, мол-мулкингизга зарар етказмаслиги учун, бундай пайтда дарахтлар остида юрманг ҳамда автомобилингизни ҳам дарахтлар тагида сақламанг.

Кучли ёғингарчилик оқибатида шаҳримизда сув тошиш ҳолатларини кузатсангиз, 1050, 1055 телефон рақамларига қўнғироқ қилинг”, дейилади Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабарида.


Мақола муаллифи

Теглар

Ёмғир шамол

Баҳолаганлар

51

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг