Исроил жавоб зарбаси ҳақида бир қарорга келди. Эрон ҳам тайёр

Олам

image

Эрон ҳукумати Исроилнинг мамлакат ҳудудига ҳамда бошқа давлатлардаги ходимлари ва ишончли вакилларига ҳужум қилиш эҳтимоли сабаб тайёрланяпти. Бу ҳақда "The Wall Street Journal" нашри хабар берди.

Қайд этилишича, Эрон чоршанба куни ҳаво кучларини зарба беришга тайёрланаётганини ва денгиз флоти Қизил денгизда тижорий кемаларни кузатишни бошлашини айтган.

“Теҳрон, шунингдек, Эрон инқилоби қўриқчилари корпуси кўп бўлган Суриядаги объектларидан ходимларини ҳам эвакуация қилишни бошлади”, деган Сурия ва Эрон расмийлари нашрга.

Хавфсизлик хизматларига кўра, Эрон инқилоби қўриқчилари корпуси ва Ливаннинг “Ҳизбуллоҳ” гуруҳи Суриядаги юқори мартабали зобитларини бошқа жойга кўчирган. 

Аввалроқ Исроилнинг "The Jerusalem Post" газетаси Исроил мудофаа кучлари (ЦАҲАЛ) Эрон томонидан 14 апрелга ўтар кечаси амалга оширилган ҳаво ҳужумига жавоб чоралари бўйича қарор қабул қилгани ҳақида ёзганди.

ЦАҲАЛ матбуот котиби Даниэль Хагари ҳам журналистлар билан суҳбатда "Эрон бу тажовуз учун жазосиз қолмаслигига" ваъда берган эди.

"Исроил мансабдорлари Эроннинг ядровий объектларига ёки Исроилга ҳужум қилишда бевосита иштирок этган учувчисиз учоқлар, баллистик ракеталар билан боғлиқ объектларга зарба берилишига шама қиляпти, аммо бунинг учун ҳали вақт белгиланмаган", дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Исроил

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made