Бозордаги ўз жойини талаб қилган аёл 15 суткага қамалди

Жамият

image

Фарғона вилоятининг Қува туманида туман архитектура бўлими ва ИИБ ходими билан тортишиб, жанжаллашган бозор сотувчиси 15 суткага қамалди. Бу ҳақда Маъмурий ишлар бўйича Қува туман суди судъяси маълум қилди.

Кеча, 23 апрель куни соат 10:00 ларда Қува тумани Чаман қишлоғида яшовчи 1977 йилда туғилган Б.М. (аёл), вояга етмаган қизи О.Ҳ. ҳамда шу туманнинг Мурувват кўчаси, 165-уйда яшовчи Б.С. (аёл) билан Қува туман марказида бозорга чиқадиган аёллар билан тўпланишади. Улар туман архитектура ва қурилиш бўлими ходимларини иш фаолиятига аралашиб, унга бозордан жой беришини талаб қилишади. Архитектура ходимлари эса бозордаги жойлар тартибли этиб қурилаётгани, 3-4 кунда ушбу расталар уларга топширилишини айтган. Шунда Б.М.эски турар жойи, яъни йўлни устидаги ўша тартибсиз жойда сотувчилик қилишини айтиб, кўпчилик олдида ўзини кўрсатган.

Унинг ҳаракатларини кўриб турган ИИБ ходимларига эса Қува туман бозорига чиқадиган аёллар фақат унинг гапига қулоқ солиб иш тутишларини айтган.

Бундан ташқари, Б.М. “Карантин даврида уйида ҳеч вақоси қолмаганини, зерикканини, шунинг учун кўчада, айнан хоҳлаган жойида савдо қилиши мумкинлигини айтади. У билан бозорда сотувчилик қилувчи аёлларни тўплаб, ИИБ ходимининг қонуний талабларини бажармай, вояга етмаган қизи билан бирга ИИБ ходимларини сўкиб, жамоат жойида ҳуқуқбузарлик содир қилади.

Маълумотларга кўра, 23 апрель 2020 йил куни ушбу маъмурий иш Қува туман судида кўриб чиқилиб, суд ҳуқуқбузарлар Б.М.га 15 сутка маъмурий қамоқ, Б.С.га 1 115 000 сўм жарима жазоси тайинлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

суд бозор Фарғона

Баҳолаганлар

202

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг