Элнур Абдураимов ва Исроил Мадримовнинг навбатдаги жанг санаси аниқ бўлди

Спорт

image

Исроил Мадримов ва Элнур Абдураимовнинг навбатдаги жанги қачон ўтказилиши аниқ бўлди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди.

Унга кўра, Мадримов профессионал боксдаги иккинчи жангини 9 март куни ўтказади. Унинг рақиби ва жанг қаерда бўлиши ҳақидаги маълумот яқин вақтларда эълон қилинади.

Элнур Абдураимовнинг янги жанги эса 23 март санасига белгиланди. Жанг Россиянинг Екатеринбург шаҳрида ўтказилиб, Абдураимов мезбон боксчи Дмитрий Хасиевга қарши рингга чиқади.

Эслатиб ўтамиз, Элнур шу пайтгача 3 марта професионал боксда жанг ўтказиб, уларнинг барчасида рақибларини нокаутга учратган. Хасиев эса 11 марта жанг қилиб, 8 бор зафар қучган (2 нокаут), 2 бор дуранг қайд этган ва 1 марта мағлубиятга учраган.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Мадримов Элнур Абдураимов

Баҳолаганлар

48

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг