Исроил Дамашққа зарба берди – ОАВ

Олам

image

Исроил Сурия пойтахти Дамашқ яқинидаги бир қанча нишонларга зарба берди. Бу ҳақда ҳарбий манбаларга таяниб, Суриянинг SANA ахборот агентлиги хабар берди.
Ракеталар Голан тепаликларидан маҳаллий вақт билан соат 02:10 да учирилган.

“Ҳужумлар оқибатида моддий зарар етказилди, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари душманнинг бир қанча ракеталарини уриб туширди”, дейилади хабарда.

Исроил расмийлари ҳужум ҳақидаги хабарларга ҳозирча изоҳ бермаган.

Қайд этиш жоизки, 17 март куни ижтимоий тармоқларда Исроил ҳаво кучларининг Қаламон ҳудудидаги бир қанча нишонларга зарба бергани ҳақида хабар тарқалган.

Маълумот учун, 2011 йил март ойида Сурияда ички можаро бошланганидан бери Исроил вақти-вақти билан Эрон томонидан қўллаб-қувватланган гуруҳлар ва Сурия армиясининг ҳарбий нишонларига ҳужумлар уюштирмоқда. Дамашқ ва унинг атрофида Сурия армияси ва Эрон томонидан қўллаб-қувватланган гуруҳлардан ташқари Ливаннинг “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати жангчилари ҳам бор.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурия Исроил Дамашқ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг