Исроил АҚШдан кўпроқ қурол беришни сўрамоқда – “Bloomberg” 

Олам

image

Яқин Шарқдаги вазият ёмонлашган бир пайтда Исроил АҚШдан қўшимча қурол сўради. Бу ҳақда манбаларига таяниб, “Bloomberg” хабар берди.

Исроил Вашингтондан кўпроқ танк снарядлари ва ҳарбий машиналар беришни сўради. Агентликнинг ёзишича, яҳудий давлати Ғазо секторидаги уруш ва Эрон билан кучайиб бораётган кескинлик фонида ўз захираларини тўлдиришга умид қилмоқда.

“The Wall Street Journal” газетаси америкалик расмийларга таяниб, АҚШ Президенти Жо Байден маъмурияти Исроилга 1 миллиард доллардан ортиқ қурол етказиб бериш имкониятини кўриб чиқаётгани ҳақида хабар берган. Бу яҳудий давлатига Ғазо секторидаги операцияси бошланганидан бери энг қиммат ёрдам ва Эрон билан кескинлашув бошланганидан бери биринчи ёрдам бўлади.

Қўшма Штатларда бир неча ой давомида маъмуриятнинг Исроил ва Украинага ёрдам бериш, шунингдек, Хитой ва Россияга қарши курашиш учун 100 миллиард доллардан ортиқ маблағ ажратиш ҳақидаги илтимосини муҳокама қилинмоқда. 17 апрель куни Вакиллар палатасига Украина, Исроил ва АҚШнинг Ҳинд-Тинч океани минтақасидаги иттифоқчиларига молиявий ёрдам кўрсатиш бўйича алоҳида қонун лойиҳалари киритилди. Улар бўйича овоз бериш бугун, 20 апрель куни бўлиши кутилмоқда. Байден, агар тақдим этилган қонун лойиҳалари Америка қонун чиқарувчи органи томонидан тасдиқланса, уларни имзолашини айтди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Исроил

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made