Коронавирус: Қозоғистон Хитойни ортда қолдирди

Олам

image

Қозоғистонда ўтган бир суткада 1 544 та коронавирус инфекцияси ҳолати қайд этилди. Мамлакатда умумий касалланганлар сони 86 192 кишига етди. 

Коронавирусдан тузалганлар сони 56,6 минг кишидан ошди. Пандемия бошидан бери мамлакатда 793 та ўлим ҳолати қайд этилган.

Сўнгги суткада аниқланган касалланганларнинг 784 нафари аломатли, 760 нафари аломатсиз ташувчилар ҳисобланади.

Энг кўп касалланиш Олма-ота (271) ва Нур-Султонда (250) аниқланган.

Аҳамиятлиси Қозоғистон коронавирус тарқалиши бўйича Хитойдан ўзиб кетди. Worldometer статистик портали маълумотига кўра, коронавируснинг ватани сифатида кўриладиган Хитойда 84 060 кишида коронавирус аниқланган. Шундан 4 634 нафари вафот этган, 78 944 нафари тузалган. Қолган 482 киши шифохонада даволанмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Қозоғистонда

Баҳолаганлар

984

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг