ЖССТ: тамаки ва алкоголь – коронавирус юқтириб олишни кескин оширади

Саломатлик

image

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг бош директори Тедрос Aдхан Гебрейесус коронавирус пандемияси даврида алкоголь ва чекишни ташлашни тавсия қилди. Бу ҳақда ЖССТ баёнотида маълум қилинган.

Гебрейесуснинг сўзларига кўра, чекиш коронавируснинг жиддий ривожланишига ҳисса қўшиши мумкин. Бундан ташқари, у овқатланишга эътибор бериш зарурлигини таъкидлади. Фойдали ва соғлом таомлар истеъмол қилишга чақирди.   

Шунингдек, кунига камида 30 дақиқа спорт билан шуғулланиш тавсия этилади, деди ЖССТ раҳбари. У масофадан туриб, уйдан туриб ишлаётганда узоқ вақт бир ҳолатда қолмасликни, ҳар ярим соатда уч дақиқали танаффус қилиш зарурлигини таъкидлади.

“Энг муҳими ва эътибор қаратадиган жиҳати – бу алкоголь маҳсулотларининг зараридир. Оддий ҳаётда ҳам спиртли ичимликлар саломатлик учун ўта зарардир. Аммо инфекция тарқалган бир пайтда уни истеъмол қилиш одам иммун тизимига қаттиқ шикаст етказади. Оқибатда, инфекция юқтириб олиш хавфи кескин ортади”, деди Тедрос Aдхан Гебрейесус.


Мақола муаллифи

Теглар

тамаки алкоголь коронавирус

Баҳолаганлар

316

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг