...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ислом Каримовнинг ўғли ҳаққини сўраб, судга мурожаат қилди


17:43, 10.10.2018 Жамият
 20 851

Пётр Каримов Ислом Каримов вафотидан кейин ишдан бўшатилган.

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг ўғли Пётр Каримов Москванинг Твер судига унга тегишли пулларнинг тўлаб берилишини сўраб, мурожаат қилди.
 
У “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпаниясида ишлаган, бироқ Ислом Каримов вафотидан кейин биъзи қийинчиликларга дуч келиб, лавозимидан айрилиб қолган.
 
Охир-оқибат шундай вазиятларда тўланадиган пул унга берилмаган. Аммо у тўланиши керак бўлган маблағни суд орқали олишга уриняпти.
 
Каримовнинг даъвоси унинг аризасида тўланмаган иш ҳақини ундиришга оид эканлиги айтилган. Бу иш билан боғлиқ бошқа тафсилотлар келтирилмаган.
 
Маълумот учун, Пётр Ислом Каримовнинг биринчи оиласидан кўрган фарзанди. 
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Ислом Каримов Пётр Каримов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар