... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Ислом Каримовнинг Москвага ўрнатиладиган ҳайкали Ўзбекистонда тайёрланади


12:18, 22.12.2016 Олам
 3 535

Ёдгорлик Россиядаги Ўзбекистон элчихонаси яқинида қад ростлаши мўлжалланмоқда. Ҳайкал ўрнатиш учун 35 миллион рубль сарфланади.

Москва шаҳар думаси 21 декабрь куни ўтказилган йиғилиш давомида шаҳарда иккита ёдгорлик ўрнатиш ҳақида қарор қабул қилди. Бу ҳақда “Interfax” агентлиги хабар бермоқда.
 
Депутатлар Москва шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига аталган ёдгорлик ўрнатиш қарорини маъқулладилар.
 
Москва шаҳрида Ислом Каримов ҳайкалини ўрнатиш таклифи Ўзбекистон томонидан берилган. Ёдгорлик Россиядаги Ўзбекистон элчихонаси яқинида қад ростлаши мўлжалланмоқда. Ҳайкал ўрнатиш учун 35 миллион рубль сарфланади.
 
Маълумотларга кўра, ҳайкал Ўзбекистон томонидан тайёрлаб берилади, уни ўрнатиш ва ободонлаштириш ишларига Москва бошчилик қилади.
 
Шунингдек, депутатлар йиғилиш давомида англиялик шоир ва драматург Уильям Шекспир ҳайкалини ўрнатиш таклифини ҳам қабул қилди.
 
Шекспир ёдгорлигини ўрнатиш ғояси Британиянинг Россиядаги кенгаши томонидан таклиф этилди. Жорий йил шоир вафотига 400 йил тўлиши муносабати билан адабиёт оламида “Шекспир йили” деб эълон қилинган.
Дурдона Расулова 

Теглар:Москва Ҳайкал Ислом Каримов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!