...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ислом Каримовга оид 53 йиллик сурат тақдим этилди


13:58, 12.01.2018 Жамият
 14 285

Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фонди буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Каримовнинг оилавий суратларини ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифасига жойлаштириб бормоқда.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг шахсий архивига оид бўлган фотосуратлар ва видеоматериаллар кенг омма эътиборига тақдим этилиши ҳақида хабар берган эдик.
 
Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фонди буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Каримовнинг оилавий суратларини ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифасига жойлаштириб бормоқда.
 

 
Куни кеча фонднинг Instagram’даги саҳифасига Ислом Каримов дунёга келишидан 10 йил аввал олинган Каримовларнинг оилавий сурати жойлаштирилган эди. Ушбу суратда Ислом Каримовнинг ота-онаси ва опа-акалари тасвирланган.
 
Фонд Ислом Каримовнинг ёшлик даврларига оид яна бир фотосуратни оммага ҳавола этди.
 

 
Ушбу суратда бундан 53 йил илгари, 1965 йилда олинган. Ўша пайт Ислом Каримов 27 ёшда эди. Суратда Ислом Каримов ака-укалари Қуддус, Ибодулло, Хуршид тасвирланган. Ушбу фото Самарқанд шаҳрида олингани маълум.
 
Ислом Каримов оилада саккиз фарзанд вояга етган: бир қиз Меҳринисо ва етти ака-ука – Амонулло, Ибодулло, Арслон, Қуддус, Икром, Ислом, Хуршид.
 
Фонд тарқатган маълумотларда келтирилишича, Каримовлар оиласида барча ўғил фарзандлар олий маълумот олган. Улардан уч нафари мактабни олтин медалга битирган, уч нафари фан номзоди бўлди – Ибод Ғаниевич, Қуддус Ғаниевич ва Ислом Абдуғаниевич. Кейинроқ Ислом Каримов академик даражасини ҳам олган. 

Теглар:Ислом Каримов фонди 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар