... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Ислом Каримов ҳаётига бағишланган китобларни Татьяна Каримова қабул қилиб олди


19:46, 19.09.2017 Жамият
 3 317

Ислом Каримов номидаги Илмий-маърифий мажмуада 19 сентябрь куни йирик тадбир ўтказилди.

Бугун, 19 сентябрь куни Ислом Каримов номидаги Илмий-маърифий мажмуада Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг турмуш ўртоғи Татьяна Каримова иштирокида тадбир бўлиб ўтди.
 
Тадбирда “Бақтрия-пресс” нашриёти томонидан Ислом Каримов номидаги Илмий-маърифий мажмуага Ўзбекистоннинг Биринчи Президент фаолиятига бағишланган 500га яқин китоб тақдим этилди.
 
Китоблар ўзбек, қорақалпоқ, рус ва инглиз тилларида таржима этилган бўлиб, мустақиллик йилларида нашр этилган.
 
Аввалроқ, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида Ислом Каримов хотирасини ёд этиш ҳамда “My First President”, яъни “Менинг Биринчи Президентим” деб номланган инглиз тилидаги иншолар тўпламининг тақдимоти муносабати билан тадбир ўтказилгани ҳақида хабар берган эдик.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Ислом каримов Татьяна Каримова Фонд 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар