Tрамп Жонсонни огоҳлантирди

Олам

image

AҚШ Президенти Дональд Tрамп Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсонни Huawei компаниясининг Британияда бешинчи авлод мобиль алоқасини (5Г) ишга туширишда иштирок этиши миллий хавфсизликка жиддий таҳдид солиши ҳақида огоҳлантирган. Бу ҳақда “Times” газетаси хабар бермоқда.

Нашрнинг қайд этишича, Оқ уй раҳбари 24 январь куни Буюк Британия Бош вазири билан бўлиб ўтган телефон суҳбати давомида бу ҳақда айтган. Tрамп Жонсонга Буюк Британия ва АҚШ ҳамкорликда Huawei’нинг Британияда 5Г тармоғини ривожлантиришда иштирок этишига алтернатив бўлган бошқа бир қўшма лойиҳа яратишни таклиф қилган. 

Reuters’нинг хабар беришича, Британия Mиллий Хавфсизлик Кенгаши Бош вазир бошчилигидаги йиғилишда Huawei’га миллий телекоммуникация тизими, шу жумладан тармоқ тизими ва бошқа "ядро бўлмаган инфратузилма"га чекланган кириш ҳуқуқини беришга рози бўлган.

Британия ҳукумати 28 январь куни ўз қарорини расман эълон қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Tрамп Жонсон

Баҳолаганлар

254

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг