... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Ислом Каримов ва Шавкат Мирзиёев дунёнинг энг етук шахслари рўйхатига киритилди


11:30, 06.01.2017 Жамият
 4 870

Ҳар йили тузиладиган мазкур рўйхатга ўз фаолияти билан ажралиб турадиган дунёнинг етакчи сиёсат ва жамоат арбоблари ҳамда ноҳукумат ташкилотлари вакилларининг номлари киритилади.

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов ва мамлакатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг номлари Испаниянинг таниқли таҳлилий маҳкамаларидан бири – Барселона Халқаро муносабатлар маркази томонидан эълон қилинган 2016 йилда халқаро ҳаётнинг 40 нафар етук шахслари рўйхатидан ўрин олди. Бу ҳақда “Жаҳон” ахборот агентлиги хабар бермоқда.
 
Ҳар йили тузиладиган мазкур рўйхатга ўз фаолияти билан ажралиб турадиган дунёнинг етакчи сиёсат ва жамоат арбоблари ҳамда ноҳукумат ташкилотлари вакилларининг номлари киритилади.
 
2016 йил рейтингида ушбу рўйхатдан Ўзбекистоннинг биринчи ва ҳозирги президентларининг номлари ўрин олганини изоҳлар экан,  “етук давлат ва сиёсат арбоби Ислом Каримов янги мустақил давлатнинг асосчиси эди ва собиқ Иттифоқ парчаланганидан сўнг Ўзбекистоннинг шаклланишида катта роль ўйнади”,  дея таъкидлашади рўйхатни тузувчилар.
 
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти шахсиятига берилган юксак баҳо ўзини халқининг фаровонлиги ва Ватанининг равнақи йўлида хизмат қилишга бағишлаган Ислом Каримовнинг хотирасига билдирилган яна бир эҳтиром бўлди.
 
Шу билан бирга, Барселона Халқаро муносабатлар маркази экспертлари Ўзбекистоннинг тажрибали бош вазири Шавкат Мирзиёев Президент сайловида овоз беришда иштирок этган сайловчилар умумий сонининг 88,61 фоиз овозини олиб, ишончли ғалабани қўлга киритганини қайд этишади. Шунингдек, испан таҳлилчилари Президент Шавкат Мирзиёев даврида Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатида янгича анъаналарни кутиш мумкинлигини таъкидлашган.
 
Мазкур рейтинг Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги нуфузи ортиб бораётганидан ҳамда мамлакатимизда замонавий демократик давлат барпо этиш йўлида эришилаётган ютуқларнинг дунё ҳамжамияти томонидан эътироф этилаётганидан далолатдир.
 

Теглар:Ислом Каримов Шавкат Мирзиёев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар