Аёллар ва болаларга тиббий ёрдам сифатини ошириш бўйича қарор эълон қилинди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси президентининг “Репродуктив ёшдаги аёллар ва болаларга тиббий ёрдам сифатини ошириш ва кўламини кенгайтириш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг барча туман тиббиёт бирлашмаларига оналик ва болаликни муҳофаза қилиш масалалари бўйича бошлиқ ўринбосари лавозимини киритиш таклифи берилди.

Дастур лойиҳасида болалар ва аёллар учун замонавий, юқори технологик, ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда қулай ва сифатли тиббий хизматни таъминлаш мақсадида қуйидагилар ташкил этилади:

•    бирламчи тизимда - туман (шаҳар) марказий кўп тармоқли поликлиникаларда болалар бўлими;

•    шифохона тизимида - туман (шаҳар) болалар шифохоналарида бемор болаларга туну-кун шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиладиган навбатчи бирлиги;

•    туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларидаги болалар шошилинч ўрин-жойларини оптималлаштириш ҳисобидан туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларида болалар анестезиология, реанимация ва интенсив терапия бўлимлари;

•    Тошкент шаҳридаги 2-сонли шаҳар болалар жарроҳлик клиник шифохонаси негизида Республика ихтисослаштирилган болалар жарроҳлик илмий-амалий тиббиёт маркази;
 
Шунингдек қарорга мувоиқ, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш масалалари бўйича бошлиқ ўринбосарига қуйидаги вазифалар юклатилади:

•    оналик ва болаликни муҳофаза қилишга доир Давлат дастурларини амалга оширилиши ва татбиқ этилишини доимий мониторинг қилиш;

•    оналар, гўдаклар ва болалар касалланишини, ўлимини олдини олиш, ногиронлик билан туғилишнинг олдини олиш мақсадида ҳомиладор аёллар пренатал скринингини амалга ошириш, шунингдек перинатал ва неонатал ёрдамни яхшилашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш;

•    аҳоли репродуктив саломатлигини муҳофаза қилишга қаратилган чора-тадбирларни такомиллаштириш;

•    далилларга асосланган тиббиёт асосида ишлаб чиқилган клиник протокол ва даволаш стандартларини татбиқ қилиш орқали дори воситаларидан рационал фойдаланган ҳолда болалар касалликларини даволаш самарадорлигини назорат қилиш;

•    оналар ва болаларга кўрсатилаётган тиббий ҳизмат ҳолатини баҳолаш ва мониторинг қилиш, статистик ва демографик маълумотларни таҳлил қилиш.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Республикаси президенти қарори

Баҳолаганлар

18

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар