Исроил Бош вазири Украинага келди

Олам

image

Украина Президенти Владимир Зеленский ва Исроил Бош вазири Бенямин Нетаньяху бугун, 19-август куни Киевда расмий учрашув ўтказади ва Украина-Исроил ҳужжатларига имзо чекади, дея хабар бермоқда EurAsiadaily.

Мариинский саройидаги учрашув соат 10:30да бошланади, шундан кейин соат 12:45да ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтади.

Соат 13:00 да Зеленский ва Нетаньяхунинг ОAВ учун баёнотлари режалаштирилган. Бундан ташқари, соат 15:20да Украина Президенти ва Исроил Бош вазири Баби Яр фожиаси қурбонлари хотирасига бағишланган тадбирларда иштирок этади.

Исроил Бош вазири 18 август куни Киевга жўнашидан олдин икки мамлакат раҳбарлари ўртасидаги музокараларнинг асосий мавзуларини очиб берган. Унинг сўзларига кўра, Нетаньяху украиналик ҳамкасби билан пенсия шартномаси ва эркин савдо зонасини яратиш масаласини муҳокама қилиш ниятида. Шунингдек, у икки мамлакат ўртасидаги яқин алоқаларни қайд этди.

"Украинадан келган юз минглаб Исроил фуқаролари бор, улар икки давлатнинг жонли риштаси бўлиб, улар ўртасидаги муносабатлар мустаҳкамланиб бормоқда", деди Нетаньяху.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

22

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг