... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Ислом Каримов музейи қачон очилади? У ерда нималарни кўрамиз?


13:08, 30.12.2017 Жамият
 5 144

Буюк Йўлбошчининг ҳаёти ва фаолиятидан сўзловчи бир неча минг экспонат тайёрлаш кўзда тутилмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовга тегишли бўлган юзлаб муҳим тарихий ҳужжатлар, шахсий буюмлар, расмлар, суратлар ва видеоматериаллар илк бор кенг оммага ҳавола этилади. Бу бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси раҳбари, тарих фанлари доктори, профессор Темур Ширинов ЎзАга маълум қилди.
 
Мажмуа қошида ташкил этилаётган музейга келувчиларни улкан мультимедиа маълумотлари базаси билан таништириш учун музейни энг янги техника воситалари, қўшимча воқелик проекцион тизимлари, кенг форматли экранлар, илғор интерфаол ахборот портлари билан жиҳозлашни режалаштирган. Бугунги кунда Ислом Каримовга бағишланган материаллар жойлаштириб борилаётган сайт фаолият юритаётган бўлиб, унда виртуал саёҳатлар ўтказиш учун 3D панорамалар имкониятларидан фойдаланилмоқда.
 
Шировнинг айтишича, музей фонди ва экспозициялари тасдиқланган концепцияга мувофиқ тарихий ашёлар, моддий ёдгорликлар, архив ҳужжатларидан шакллантирилмоқда. Буюк Йўлбошчининг ҳаёти ва фаолиятидан сўзловчи бир неча минг экспонат тайёрлаш кўзда тутилган.
 
Музей экспозицияси ноёб ҳужжатлар ва Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг шахсий буюмларидан иборат бўлади. Масалан, бу ерда “Мугунхва” Катта ордени (Корея Республикаси), Италия Республикаси Катта Хоч Соҳибининг “Хизматлари учун” ордени, “Олтин Бургут” ордени (Қозоғистон), Халқаро Олимпия қўмитасининг Олтин медали, Осиё Паралимпия қўмитасининг Олтин ордени, Халқаро ҳаваскорлар самбо федерацияси Олтин ордени ҳамда Ислом Каримов ҳаётлигида сазовор бўлган бошқа мукофотлар намойиш этилади.
 
Музейда совғалар, эсдаликлар, фото ва видеоматериаллар, расмлар тўплами жамланади.
 
Музей 2018 йилдан томошабинлар учун эшикларини очиши режалаштирилган. 

Теглар:Ислом Каримов музейи Ислом Кариммов ёдгорлик мажмуаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар