Қўшнисини ўлдириб, жасадни таҳқирлаган ўзбекистонлик узоқ муддатга қамалди

Олам

image

Тожикистоннинг Сўғд вилоятида Ўзбекистон фуқароси Гулмира Аҳмедова 22 йилга қамалди. Бу ҳақда АП хабар берди.

Судда иши кўрилган 41 ёшли Гулмира Аҳмедова Сўғд вилояти Бобожон Ғафуров туманида яшовчи асли Ўзбекистоннинг Фарғона вилояти Бешариқ туманидан бўлган.

Аёл Тожикистон ЖКнинг 104-моддаси 2-қисми “в, е, и” бандлари (ожиз аҳволдаги шахсни ўлдириш), 243-модданинг 1-қисми (мурдани таҳқирлаш) ва 249-модда 4-қисм “б, в” бандлари (жуда кўп миқдордаги мулкни ўзлаштириш мақсадида босқинчилик қилиш) билан айбдор деб топилган.

Қайд этилишича, жиноят 2018 йилнинг 14 июль куни амалга оширилган.

Гулмира Аҳмедова кичик бизнес билан шуғулланган. Унинг банкдан қарзи бўлиб, аёл уни тўлаш учун қўшни кампирни ўлдирган. Мақсад қўшнисининг мол-мулкини, хусусан, тилла буюмларини қўлга киритиш бўлган.

Жиноятчи қўшниси Эргашой Холбоевани оғир шкафни суришда ёрдам беришга чақирган. Қари аёл кирганида Аҳмедова унинг орқасига икки марта пичоқ билан зарба берган. қўшни аёл бақириб, қўчага чиқмоқчи бўлган, бироқ жиноятчи унинг оғзини сочиқ билан ёпиб, бошини полга ура бошлаган. Натижада аёл бошидан олган оғир жароҳат сабаб вафот этган.

Қўшни кампир ўлгач, Аҳмедова унинг тилла тақинчоқларини ечиб олган. Жиноят изини йўқ қилиш учун ўғли билан жасадни тандирхонага олиб борган ва ёқиб юборган. Суякларини эса кўмиб ташлаган.

Жиноятчи тилла буюмларни 1850 сомонга пуллаган.

Аёлни қидира бошлашган. 21 июль куни тонгда Эргашой Холбоеванинг ити унинг бош суягини ўғлининг уйига олиб келган. Ит сабаб ҳуқуқ-тартибот органлари жиноят изини топиб, уни фош қилишган.

Эндиликда аёл 22 йил умрини умумий тартибдаги колонияда ўтказади.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Тожикистон ўзбекистонлик

Баҳолаганлар

374

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг