Наманганда энди йилнинг энг фаол журналистига Spark топширилади

Жамият

image

Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан кеча, 28 июнь куни Наманган шаҳридаги “Шердор” тантаналар мажмуасида катта байрам тадбири ташкиллаштирилди.

Ушбу тадбирга вилоятдаги барча таҳририятлар ходимлари, фахрийлар ҳамда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари таклиф этилди.

Тадбирда Наманган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров сўзга чиқиб, барча журналистларни Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан табриклади. Вилоят ҳокими ўз нутқида бугунги давр ва одамларнинг дунёқараши анча ўзгаргани, жараёнлар шиддат билан кечаётгани, демак, журналистлар ҳам воқеа-ҳодисаларни тезкор ва холис тарзда, янгича, таъсирчан услубда ёритишлари кераклигини таъкидлади.

Шундан кейин, бир йил давомида самарали меҳнат қилиб, кўпчиликка намуна бўлган ҳамда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими томонидан эълон қилинган танлов ғолиблари - теле, радио, матбуот ва интернет нашрларининг бир гуруҳ вакилларига вилоят ҳокимининг Фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалари тантанали равишда топширилди.

Тақдирлаш маросимида вилоят ҳокими кейинги шу санада энг кўп аудитория тўплаган, аъзолари ва кузатувчилари етакчи бўлган ОАВга олий ўрин сифатида Spark автомобили берилишини айтди.


Мақола муаллифи

Теглар

Наманган вилояти Cpark Хайрулло Бозоров

Баҳолаганлар

10

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг