... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Ислом Каримов фаолият юритган Оқсарой биноси байрам арафасида музей сифатида иш бошлайди


12:22, 15.08.2017 Жамият
 5 431

Оқсарой қаршисидаги кўп қаватли уйларни тўсиб турувчи катта баннер ва темир тўсиқлар олиб ташланди, майдон кўкаламзорлаштирилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг жорий йил 25 январда имзолаган “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида”ги қарорида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов кўп йиллар давомида фаолият олиб борган Тошкент шаҳридаги Оқсарой қароргоҳида  Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасини ташкил этиш ва Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фондини ҳам ушбу манзил бўйича жойлаштириш белгиланган эди.


 
Президент қарорига кўра, кўплаб шаҳарлар қаторида Тошкент шаҳрига Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов ҳайкалини ўрнатиш белгиланган. Айни дамда Ислом Абдуғаниевич Каримов фаолият юритган Оқсарой резиденциясида қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Оқсарой ҳовлисига Ислом Каримов сиймоси акс этган ҳайкал ўрнатилади.
 
Оқсарой қаршисидаги кўп қаватли уйларни тўсиб турувчи катта баннер ва темир тўсиқлар олиб ташланди, майдон кўкаламзорлаштирилмоқда.
 
Аввалроқ, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов фаолият юритган Оқсарой биноси музей қилиниши ҳақида хабар берган эдик. Айни дамда музейни ташкил этиш бўйича ҳам кенг кўламдаги ишлар амалга оширилмоқда.
 
Маълум қилинишича, тез кунда Оқсарой ҳовлисига Ислом Каримов сиймоси тавсирланган ҳайкал ўрнатилади. Очилиш маросими эса Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 26 йиллиги ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов вафот этган кун – 2 сентябрь арафасида бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда. 

Теглар:Ислом Каримов хотираси Ислом Каримов музейи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Ўзбекистонга қайси “фаст-фуд” бренди келишини истайсиз?

Барча сўровлар