Ўзбекистонда коррупциянинг пайи қирқилдими? Халқаро жамоатчиликка ҳисоб берилди 

Жамият

image

2019 йил 19-22 март кунлари Ўзбекистон делегацияси Париж шаҳрида бўлиб ўтган Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилотининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё давлатлари учун Коррупцияга қарши курашиш тармоғининг Истанбул ҳаракатлар режасининг 20-мониторинг учрашуви ҳамда ИҲРТ Тармоғи бошқарув гуруҳининг 24-мажлисида иштирок этди, дея хабар берди Бош прокуратура матбуот хизмати.

Маълумот учун, Истанбул ҳаракатлар режаси 2003 йили Озарбайжон, Арманистон, Грузия, Россия, Тожикистон ва Украина томонидан имзоланган, кейинчалик унга Қирғизистон (2003), Қозоғистон (2004), Ўзбекистон (2010) ва Мўғулистон (2014) давлатлари қўшилган.

Мониторинг учрашувида мониторингнинг 4-раунди якунлари юзасидан Ўзбекистон ҳисоботининг якуний муҳокамаси ва уни қабул қилиш жараёни бўлиб ўтди, шунингдек аъзо давлатларнинг тавсияларни бажаришдаги ютуқларига оид ҳисоботлари муҳокама қилинди.

Тадбирларда Истанбул ҳаракатлар режасининг иштирокчи давлатлари, ИҲРТ тармоғига аъзо давлатлар, Европа Иттифоқи, Европа Кенгаши, Жаҳон банки, БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчиликка қарши кураш бошқармаси, БМТТД, ГРЕКО, Transparency International ва бошқа халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Мониторинг юзасидан Ўзбекистон маърузасининг муҳокамаси ва қабул қилиш жараёни икки босқичли ялпи мажлис кўринишида ҳамда учрашув иштирокчилари, жумладан халқаро ва нодавлат ташкилотлар вакиллари учун очиқ тарзда ташкил этилди.

Маъруза муҳокамаси давомида халқаро экспертлар томонидан ҳисоботнинг тегишли қисмлари бўйича тақдимот шаклидаги қисқача якуний хулосалар тақдим этилди ва унда Ўзбекистон эришган натижаларга ижобий баҳо берилди.

Муҳокамалар якунида мониторинг ҳисоботи, шу жумладан рейтинглар ва 47 та янги тавсиялар тасдиқланди.

Хусусан, мониторинг натижасига кўра Ўзбекистон барча тавсиялар (жами - 21) бўйича прогресс мавжудлиги рейтингига эришди, шундан 3 та тавсиялар бўйича тўлиқ бажарилиши, 8 тасининг деярли бажарилиши, 10 тасининг қисман бажарилиши қайд этилди. Таъкидлаш жоизки, тавсияларнинг бирортаси бўйича «бажарилмаганлик» салбий рейтинги қўйилмади, бу эса Ўзбекистоннинг Истанбул ҳаракатлар режасидаги энг яхши натижасидир.

Ҳисобот тасдиқлангандан сўнг, Котибият томонидан Ўзбекистоннинг мониторинги натижалари тақдимотини ўтказиш мақсадида ИҲРТ Котибиятининг Ўзбекистонга режалаштираётган ташрифи бўйича маълумот берилди.


Мақола муаллифи

Теглар

коррупция прокуратура ИҲРТ

Баҳолаганлар

24

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг