“Теодор Рузвельт”даги беморлар сони 777 нафарга етди

Олам

image

АҚШнинг “Теодор Рузвельт” авиация кемасининг 770 дан ортиқ экипаж аъзосида коронавирус аниқланди. Бу ҳақда Қўшма Штатлар ҳарбий-денгиз кучлари матбуот хизмати хабар бермоқда.

777 нафар денгизчига коронавирус ташхиси қўйилган, дейилади хабарда. Таъкидланишича, COVID-19 учун тест аллақачон экипаж аъзоларининг 90 фоизидан кўпроғида ўтказилган.

Бундан ташқари, АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг маълум қилишича, 3 919 денгизчида тест натижаси салбий чиққан. Вирус билан зарарланган экипаж аъзоларининг 63 нафари шифо топган.

Аввалроқ, “Теодор Рузвельт” самолёт ташувчи кемасида коронавирусга чалинганлар сони яна 230 нафарга етгани ҳақида хабар берган эдик.

Умумий ҳисобда, АҚШда коронавирусга чалинганлар сони 848 минг нафардан ошди. 84 мингдан зиёд бемор соғайган бўлса, 47 676 киши вафот этди.


Мақола муаллифи

Теглар

коронавирус АҚШда

Баҳолаганлар

73

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар