... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

ИШИДнинг “Оқ бева”си ва унинг ўғли йўқ қилинди


13:21, 12.10.2017 Олам
 5 508

Террорчи 4 йил муқаддам Буюк Британияда "ақидапарастликни" қабул қилган эди. Унгача Салли Жонс мусиқа гуруҳининг аъзоси бўлганлиги айтилган.

Суриянинг Ар-Ракка (Ар-Раққа) вилоятида АҚШ мудофаа кучлари томонидан амалга оширилган ҳаво ҳужуми натижасида ИШИД террорчи ташкилоти сафида “Оқ бева” (инглизча — White widow) номи билан жанг олиб борган инглиз фуқароси — Салли Жонс йўқ қилинди. Бу ҳақда “The guardian” нашри хабар қилмоқда.
 
Хабарда айтилишича, “Оқ бева”ни АҚШ мудофаа кучлари Ар-Раккадан қочиб кетмоқчи бўлган пайтда йўқ қилган.
 
Бундан ташқари, ҳарбий операция чоғида Салли Жонс билан бирга юрган унинг 12 яшар ўғли ҳам ўлдирилганлиги маълум қилинмоқда.
 
Шу йилнинг июнь ойида Салли Жонс ҳаёти ҳақидаги маълумот “Al-Hayat” газетасида келтирилган эди. У 4 йил муқаддам Бирмингемда (Буюк Британия) ислом динига ёт бўлган радикал оқимни, аниқроғи ақидапарастликни қабул қилган эди. Унгача Салли Жонс мусиқа гуруҳининг аъзоси бўлганлиги айтилган.
 
Салли Жонс Сурияга турмуш ўртоғи, ақидапараст террорчи эркак — Жунайд Ҳусайин орқали келиб, ИШИД аъзосига айланган эди.
 
“Оқ бевани”нинг турмуш ўртоғи Жунайд Ҳусайин ҳам 2015 йилда АҚШ ҳарбийлари томонидан ўлдирилган. Шундан сўнг яқин шарқлик эркакнинг европалик аёлига “Оқ бева” лақаби қўйилган бўлиши мумкин.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ айрим жаҳон оммавий ахборот воситалари, хусусан сиёсий экспертларнинг фикри кўра ИШИДнинг “фаолияти” айрим ҳарбий кучлар томонидан молиялаштирилаётган бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик.
 
Унда ИШИД террорчилари  Ер юзида тобора авж олаётган геосиёсий ўйин учун, жумладан Яқин Шарқда мавжуд “қора олтин” (нефть) бизнесидаги “рақобат” важида пайдо бўлган жиноятчилар уюшмаси сифатида тилга олинган эди
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:Геосиёсий ўйин Сурия ИШИД 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!