Кун сарҳисоби. Ўзбекистонда сўнгги 9 соатда коронавирус юқтирганлар кўпаймади

Жамият

image

Ўзбекистонда сўнгги 9 соат давомида коронавирус инфекцияси юқтирган янги беморлар аниқланмади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати маълум қилди.

Демак, айни вақтгача мамлакатда коронавирусга чалинган беморлар сони 1939 нафар бўлиб турибди. Уларнинг 993 нафари соғайиб бўлган ва 8 нафари вафот этган.

Бугуннинг ўзида 100 нафар бемор ушбу касалликдан бутунлай соғайди. Хусусан, Тошкентда – 49, Андижонда – 27, Бухорода – 9, Сурхондарё ва Фарғонадан – 7 ва Қашқадарёда – 1 киши коронавирусдан тўлиқ соғайди. Шунингдек, 35 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Ҳозирда мавжуд беморлар сони 939 нафар бўлиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди.

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

227

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг