Қайта тикланувчи энергия билан ишлаш янги босқичга кўтарилади

Жамият

image

Экспертлар хулосаларига кўра, Ўзбекистонда қайта тикланувчи энергия манбаларининг салоҳияти 51 млрд тонна нефт эквивалентига тенг бўлиб, техник имкониятлари эса 182,32 млн. тонна нефт эквивалентини ташкил этар экан. Бу кўрсаткич мамлакат бўйича йилига қазиб олинадиган бирламчи энергетика захираларнинг ҳозирги ҳажмидан уч баробар кўпдир. Ачинарлиси, бугун қайта тикланувчи энергия манбалари бўйича мамлакатимиздаги мавжуд салоҳиятнинг атиги 0,31 фоизигина ўзлаштирилмоқда.

Бу борадаги жаҳон тажрибасига эътибор қаратсак, қайта тикланувчи энергия бўйича алоҳида Халқаро Агентликнинг (IRENA) тузилганлиги ҳам бугунги кунда дунёнинг 164 та давлатида ушбу энергетика турини ривожлантиришга қаратилган махсус қонунлар ёки миллий мақсадлар қабул қилинганлиги ва ушбу давлатлар стратегияларида 2030 йилга бориб қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш салмоғини 50 %гача етказиш вазифаси қўйилганлигини кўрамиз.

“Қайта тикланувчи энергия манбалари тўғрисида”ги Қонун бу борадаги ишларни янги босқичга кўтаради. Яъни, иқтисодиёт тармоқларида ва ижтимоий соҳаларда энергия самарадорлигини ҳамда ёқилғи–энергетика баланси диверсификация даражасини ошириш, мамлакат энергетика хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек зарарли газларининг атмосферага чиқарилишини камайтириш учун қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш кўламини кенгайтириш соҳасида давлат сиёсатининг устувор йўналишларини ва мажмуавий чора-тадбирларини тизимли мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Бундан ташқари Қонун, ишлаб чиқаришнинг энергия сиғимини ва ресурс ҳажмдорлигини қисқартириш билан бир қаторда, миллий илмий-техникавий ишланмалар ва синовдан ўтган халқаро энерготежамкор илғор технологиялар, тадқиқотларнинг мамлакатимиз ишлаб чиқариш жараёнлари, энергия тармоқлари амалиётга мақсадли жорий этилиши борасидаги устувор вазифаларнинг рўёбга чиқарилишига ҳам замин яратади.

Сенаторларнинг ушбу қонун юзасидан саволларига Энергетика вазирлиги мутасаддиси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазири ва бошқа масъуллар жавоб берди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сенат

Баҳолаганлар

19

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг