...
МЕНЮ
ONLINE TV

ИШИД бир ўқ билан икки қуённи урди


12:20, 17.06.2018 Олам
 9 887

Террорчилик гуруҳининг ҳаракати байрамда “Толибон” ва афғонистонлик жангариларнинг ҳаётига зомин бўлди.

Кеча, 16 июнь куни Афғонистоннинг шарқида жойлашган Нангарҳар шаҳрида ҳукумат аскарлари ва “Толибон” жангарилари Рамазон ҳайитини биргаликда нишонлаётганда портлаш содир бўлган. Натижада 26 нафар киши ҳалок бўлди.
 
Портлаш бомба жойлаштирилган автомобилда амалга оширилган. Ҳодиса учун жавобгарликни ИШИД террорчилик гуруҳи ўз зиммасига олди. “Толибон” эса портлашга алоқаси борлигини инкор қилган.
 
Маълумот учун, Рамазон ойи якунланганини нишонлаш учун ўнлаб қуролсиз жангарилар Афғонистон пойтахти ва бошқа шаҳарларга кирган эдилар.
 
Таъкидлаш жоизки, 2001 йилдан бери ҳукумат ва НАТО ҳарбийларига қарши куршиб келаётган “Толибон” 17 йил деганда илк бор вақтинчалик тинчликка рози бўлган эди.
 
Эслатиб ўтамиз, “Ислом давлати” (ИШИД) Сурия ва Ироқда мағлуб бўлгач, унинг асосий кучлари Афғонистонга жойлашгани ҳақида хабарлар тарқаган эди. ИШИДнинг қолган майда гуруҳлари Африканинг Нигерия, Сомали, Ливия каби давлатларига бориб, қўним топгани тахмин қилинмоқда.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Афғонистон Толибон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!