Хитойда коронавирусга чалинган бемор ўпкасида операция ўтказилди

Олам

image

Хитойлик шифокорлар Вухи шаҳрида (шарқий Цзянсу провинцияси) коронавирус ташхиси қўйилган беморнинг иккита ўпкасини кўчириб ўтказилган мураккаб операцияни амалга оширди. Маҳаллий “Shine” ахборот манбасининг маълум қилишича,  трансплантация ўтган ҳафта охирида шаҳарнинг Халқ касалхонасида ўтказилган ва муваффақиятли якунланган.

Беш соат давом этган операцияни ўпка трансплантацияси бўйича мамлакатнинг етакчи мутахассиси Чэнь Цзинюя бошчилигидаги жарроҳлар гуруҳи олиб борди. 59 ёшли беморда коронавирус инфекцияси 26 январь куни аниқланган эди. Операция ўтказиш зарурлиги сабаб, бошқа вилоятда вафот этган бемордан донор ўпкалари олинган.

“Бу жуда хавфли операция эди, чунки барча жарроҳлар ҳимоя костюмларида бўлишлари керак эди. Бу операция давомида салбий босим келтириб чиқарди”, деди жарроҳ Чэнь Цзинюя. Ҳозирги вақтда шифохона беморнинг аҳволи барқарорлигини тасдиқлади ва трансплантация қилинган ўпка кислород билан тўйинганини маълум қилди.

Сўнгги маълумотларга кўра, жаҳонда коронавирусга чалинганлар сони 89 769 нафарга етди. Ушбу касалликдан 3061 киши вафот этди. 45 152 бемор шифо топган.

Коронавирус энг кўп тарқалган давлатлар: Хитой (80026 бемор – 2912 нафар вафот этган), Жанубий Корея (4335 – 26), Италия (1696 – 34), Эрон (1501 – 66), Япония (256 – 6).


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой коронавирус

Баҳолаганлар

421

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг