...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ис газидан заҳарланиб вафот этганларнинг шахси маълум қилинди


14:18, 12.01.2018 Жамият
 6 459

Амалий ёрдам бериш ва масалаларни ўз ўрнида ҳал этиш мақсадида Ўзбекистоннинг Россиядаги Элчихонаси ходимлари воқеа жойига етиб боришган.

Аввалроқ, Россиянинг Рязан вилояти Ряжский туманида тўрт нафар ўзбекистонликнинг ис газидан заҳарланиб вафот этгани тўғрисида хабар берилган эди.
 
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизматининг маълум қилишича, вафот этганлар қуйидагилар:

1. Самадов Панжи Норсоатович, 10.05.1966 йилда туғилган, Сурхондарё вилояти Денов тумани, “Қизилжар” аҳоли пункти Чортош кўчаси манзилида рўйхатдан ўтган;

2. Пазилов Ўрмонжон Нумонович, 22.01.1966-йилда туғилган, Андижон вилояти Жалақудуқ тумани, “Вохилхарам” қишлоқ фуқаролар йиғини манзилида рўйхатдан ўтган;

3. Мирзожонов Алижон Юлдошович, 25.09.1969-йилда туғилган, Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани, “Чимён” қишлоқ фуқаролар йиғини Дўстлик кўчаси манзилида рўйхатдан ўтган;

4. Хайитов Самат Илмуратович, 09.07.1981-йилда туғилган, Навоий вилояти Зарафшон шаҳри, 11-кичик ноҳия 8-уй, 8-хонадонда рўйхатдан ўтган.

Бухоро вилояти Ғиждувон тумани “Улфатбиби” қишлоқ фуқаролар йиғини, Бештуво кўчаси манзилида рўйхатдан ўтган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Саидов Шерхон Муҳаммадович (26.11.1990-йилда туғилган) Ряжский туман касалхонасининг реанимация бўлимида саломатлиги оғир ҳолатда сақланмоқда.

Амалий ёрдам бериш ва масалаларни ўз ўрнида ҳал этиш мақсадида Ўзбекистоннинг Россиядаги Элчихонаси ходимлари воқеа жойига етиб боришган. 
Обил Сафаров

Теглар:Россия Элчихона Рязан 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар