Ҳукумат қарори билан Давстатқўмга яна бир вазифа юкланди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2020–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида мультииндикатор кластер кузатувларини ўтказиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида хабар берилди.

Қарор билан 2020–2021 йилларда Ўзбекистонда мультииндикатор кластер кузатувларини ўтказиш учун Миллий соҳалараро мувофиқлаштирувчи кенгаш таркиби ҳамда Кузатувни ўтказиш схемаси тасдиқланди.

Глобал “Multiple Indicator Cluster Survey” (MICS) дастури талабларига мувофиқ Кузатувга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ тадбирларни ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш Кенгашнинг асосий вазифаси ҳисобланади.

Давлат статистика қўмитаси Кузатувни ўтказиш бўйича ваколатли давлат органи этиб белгиланди.

2021 йил 1 октябргача Кузатув натижаларидан келиб чиққан ҳолда тегишли йўналишларни ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилади.


Мақола муаллифи

Теглар

қарор статистика

Баҳолаганлар

16

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг