Ирландиялик баскетболчи қизлар исроиллик рақиблари билан қўл бериб кўришмади (видео)

Спорт

image

Баскетбол бўйича Ирландия аёллар терма жамоаси 2025 йилда Латвия пойтахти Рига шаҳрида бўлиб ўтадиган Европа чемпионати саралаш баҳси олдидан Исроил терма жамоаси аъзолари билан қўл бериб кўришмасликка қарор қилди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Манбага кўра, Ирландия жамоаси спортчилари захира ўриндиғи ёнида саф тортган ва ўйин олдидан мадҳиялар янграётган пайтда арена марказига бормаган.

Шунингдек, 5 нафар ирландиялик баскетболчи баҳсда иштирок этишдан бутунлай бош тортган.

Қайд этилишича, ирландияликлар ўйин стартидан аввал ташкилотчиларни юқоридаги ҳолат бўйича огоҳлантирган.

Ғазо секторидаги воқеалар Исроилдан нейтрал майдонга кўчирилган учрашув 87:57 ҳисобида Исроил фойдасига ҳал бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Баскетбол Ирландия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made