Тестларда назоратчиларнинг тушлик ва кунлик иш ҳақи қанчалиги айтилди

Жамият

image

Аввал хабар берганимиздек, бугун, 2 сентябрь куни Ўзбекистон Олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари старт олди. Кириш имтиҳонлари 14 кун давом этади. 

Бу давр мобайнида тест топширувчиларга назоратчи сифатида 3700 дан ортиқ киши жалб этилган. Уларнинг ҳар бирига тест синовлари ўтган куннинг эртасигаёқ 225 минг сўмдан пул маблағлари тўлаб берилади. Бу ҳақда Давлат тест маркази бошқарма бошлиғи Барно Ражабов маълум қилди.

“Ҳар бир гуруҳ назоратчиси учун 225 000 сўмдан пул маблағлари тест синовлари ўтказилган куннинг эртасига тўлаб берилади. Ҳар бир назоратчи ва Давлат тест маркази ходимлари учун тест жараёнларида тушлик учун 35 000 - 40 000 сўмдан пул ажратилган. Баъзи вилоятларда тушлик учун ажратилган пуллар 25 000-30 000 этиб белгиланган. Бир кунда жами 4 000 дан ортиқ ходим учун тушлик пуллари ажратилган”, дейди Барно Ражабов.

Ражабовга сўзларига кўра, тест синовларида назоратчиларнинг сони қўшимча тарзда шакллантирилган. Тест синовларини телевидние ва “TEST-2020” сайтлари орқали онлайн кузатиш имкони яратилган.

Эслатиб ўтамиз, бугун ўтган тестларнинг 1-сменасида жами 37 нафар абитуриент имтиҳондан четлаштирилган. 1 киши тана ҳарорати юқорилиги сабаб тестга киритилмаган.

Aҳрорбек Ҳайруллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

293

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг