... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

iPhone 7 ҳам ёниб кетишни бошлади


11:11, 12.10.2016 Технология
 2 496

Хитой ОАВ орқали хитойлик фуқаролардан бири томонидан iPhone 7 смартфони ёниб кетгани ҳақидаги хабар ёзилган видео тақдим этилди.

Хитойнинг Хэнань провинциясида яшовчи киши ўзининг пушти рангдаги iPhone 7 смартфонининг бирдан портлаб кетгани ҳақида маълум қилди. Бундай ҳолат Хитойда илк бор кузатилмоқда.
 
Маҳаллий ОАВнинг ёзишича, юз берган кўнгилсиз воқеа ҳақидаги тафсилотлар муҳрланган видеотасма интернетга жойлаштирилган. Воқеа ўтган ҳафтада содир бўлган. Телефоннинг эгаси iPhone 7 видеокамерасидан фойдаланиш чоғида кутилмаганда портлаб кетган. Натижада телефон икки бўлакка бўлиниб кетган, хитойлик киши эса юзи ва қўлидан жароҳат олган.
 
Маълумотларга кўра, айни вақтда Apple компаниясининг Хитойдаги ваколатхонаси юз берган воқеа ҳақида бош штаб-квартирага маълум қилган. 
Дурдона Расулова

Теглар:Apple iPhone 7 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!