...
МЕНЮ
ONLINE TV

iPhone’ни борлар энди паспортини ёнида олиб юрмаса ҳам бўлади


13:43, 20.08.2018 Технология
 4 854

Идентификациядан иборат расмий маълумотларни ҳамённинг ичига жойлаштириш мумкин.

Аррlе’нинг патент олган ғояси фойдаланувчиларга паспортларини виртуал Аррlе ҳамёнларига жойлаш имкони беради.
 
Apple ходимларининг маълум қилишича, жорий йилнинг 30 март куни янги ғоя учун патент олишга ариза топширилган. Янги электрон дастур паспорт ва ҳайдовчилик гувоҳномаси каби расмий ҳужжатлардаги маълумотларни ўз ичига олиши мумкин. Маълумотлар сақлаб олингач, PIN-код, биометрик бармоқ сканери орқали тасдиқланади.
 
Амалиётда бу қуйидагича кўринган бўларди:
 
Саёҳатчи паспортининг виртуал версиясини iPhone’ига юклаб олган. Аэропортда ундан ҳужжатлар сўралганда, улар бармоқ ёки юзларини сканер қурилмасидан ўтказадилар. Кейин масъул орган масофадан туриб биометрик сканердан ўтган шахс iPhone’даги виртуал маълумотлар эгаси эканини тасдиқлай олади.
 
Бироқ, ҳозирча бу Аррlе’нинг кўплаб IP-пакетларидан бири. Уларнинг кўпчилиги ҳеч қачон амалга ошмайдиган тизимларни қамраб олади.
Маржона Жуманова

Теглар:Технология Аррlе Паспорт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!