2019 йилда мажбурий меҳнат ортидан ундирилган жарима 1 млрд сўмга яқинлашди

Жамият

image

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Ўзбекистонда 259 та мажбурий меҳнат ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Вазирлик маълумотига кўра, мажбурий меҳнат ҳолатлари бўйича Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддасига асосан 772 млн сўм миқдорида жарималар қўлланилган.

Мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳолатларининг 141 таси пахта йиғим-терим мавсумида содир этилганлиги аниқланган.


Мақола муаллифи

Теглар

мажбурий меҳнат

Баҳолаганлар

24

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг