Сентябрдаги тўйларда меҳмонлар сонини 30 кишидан ошириш мумкинми?

Бу қизиқ

image

Ўзбекистонга коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг қарори билан жорий йилнинг 15 августидан тўйлар ўтказишга рухсат берилди. Бунда тўй маросимлари фуқароларнинг уй-жойи ва ҳовлисининг ўзида 30 кишидан ошмаган ҳамда санитария ва гигиена талабларига тўлиқ риоя қилган ҳолда ўтказилиши белгиланди.

Сентябрь ойида 30 кишилик тўйларга чекловлар бўлмайдими? Ушбу савол билан Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Рустам Икромовга мурожаат қилинди. 

“Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 31 августдаги 45-сонли баёнига мувофиқ айни кунларда 30 кишилик тўйлар ўтказилишига рухсат берилган.

Агар карантин чоралари кучайтирилмаса шу тартиб сентябрь ойида ҳам давом этади”, дейди Икромов. 

ИИВнинг қайд этишича, “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги Қонуннинг 31-моддасига мувофиқ, маросим ўтказилишидан аввал профилактика инспектори маросим ўтказаётган хонадон эгасини расман огоҳлантириши лозим. Белгиланган талабларни бузган шахслар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси (Эпидемияларга қарши кураш қоидаларни бузиш), яъни карантин қоидаларига риоя қилмай, коронавирус инфекциясини тарқалишига сабабчи бўлаётганлигингиз учун базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солинишига ёки ушбу хатти-ҳаракат оғир оқибатларга, жумладан эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш одамларнинг оммавий касалланишига олиб келса, Жиноят кодексининг 2571-моддаси (Санитарияга оид қонун ҳужжатларини ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш)га асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солиш ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланишига сабаб бўлади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 28 август куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида Президент Шавкат Мирзиёев ҳокимлар, сектор раҳбарлари ҳамда мутасадди идоралар ходимлари ҳар бир маҳаллада, жамоат жойлари, транспорт ва корхоналарда санитария талаблари бажарилиши бўйича темир интизомни таъминлаши зарурлигини айтиб ўтганди. Айниқса, тўй-маросимларни бир неча кун давомида ёки бир кунда 3-4 марта ўтказиш ҳолатларига чек қўйиш кераклиги алоҳида таъкидланган.
 


Мақола муаллифи

Теглар

тўй

Баҳолаганлар

294

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг