... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Instagram энг кўп даромад кўрувчи юлдузлар рейтингини аниқлади


15:24, 11.07.2017 Шоу-бизнес
 4 539

Учинчи ўринни умуман кутилмаган инсон забт этди. У шоу-бизнес вакили эмас.

Маълум бўлишича, Селена Гомез Instagram саҳифасининг энг кўп даромад кўрувчи юлдузига айланди ва рейтингнинг юқори поғонасидан ўрин олди. У Instagram’га жойлаштирган ҳар бир реклама пости учун 550 минг доллар маблағ олади.
 
Иккинчи ўринни эса интернетдаги энг машҳур ва энг бой учталикдан ўрин олган Ким Кардашьян эгаллади. У биргина рекламаси учун 500 минг доллар даромад кўради. Ҳа, реклама берувчилар 100 миллионлик кузатувчилари бўлган юлдузларга бундай катта гонорарлар ажратишдан асло пушаймон эмас.
 
Учинчи ўринни умуман кутилмаган инсон забт этди. У шоу-бизнес вакили эмас. Аммо у ҳам юлдуз. Бу инсон “Реал” Мадрид жамоасининг футболчиси Криштиану Роналду. У битта рекламаси учун Instagram’дан 400 минг долларлик маблағни қўлга киритади.
 
Рейтингнинг кейинги ўринларидан Ким ва Кайли, Кендалл, Хлое, Кортни, Кара Делевинь, Жижи Хадид эгаллади. Ўнинчи ўрин америкалик баскетболчи Леброн Жеймсга насиб этди.
Нигина Ҳакимова

Теглар:Ким Кардашьян Селена Гомез Криштиану Роналду 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!