... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ савол, шикоят ва мурожаатлар борми?


23:42, 23.12.2016 Жамият
 1 450

23 декабрь куни “Ombudsman.uz” сайти тақдимоти ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Вакили(Омбудсман)нинг виртуал қабулхонаси ўз ишини бошлади.
 
23 декабрь куни “Ombudsman.uz” сайти тақдимоти ўтказилди. Мазкур сайтда “Интернет – қабул” бўлими ҳам бўлиб, у Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Вакили (Омбудсман)га фуқароларнинг мурожаатларини қабул қилиш имкониятини беради.
 
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Вакили (Омбудсман) сайтига юборилган электрон шаклдаги мурожаатлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Вакили (Омбудсман) Котибиятига келиб тушади ва 2004 йилнинг 27 август санасида қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Вакили (Омбудсман) тўғрисида”ги Қонуни асосида кўриб чиқилади.
 
“Ombudsman.uz” сайти айни вақтда тест режимида ишламоқда. Виртуал қабулхонага Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан бирга республика ҳудудидаги чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳам мурожаат қилишлари мумкин.
Дурдона Расулова 

Теглар:Виртуал қабулхона Омбудсман Интернет – қабул 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар