Эртага АҚШ ва “Толибон” муросага келади, Афғонистонда уруш тугайди. Қувонишга эса эрта

Олам

image

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация эртага, 29 февраль куни Қатарнинг Доҳа шаҳрида бўлиб ўтадиган АҚШ ва “Толибон” ҳаракати ўртасида битим имзолаш маросимида иштирок этади. 

2001 йилнинг 11 сентябрь куни АҚШда содир этилган террорчилик ҳаракатларидан кейин, АҚШ ўз ҳарбийларини Афғонисонга киритган эди. Орадан 19 йил ўтиб АҚШ ва “Толибон” ўртасидаги зиддиятлар якун топиш арафасида турибди. Агар ҳеч ким режадан оғмаса ва ўртада яна бошқа танглик чиқмаса, эртага Доҳада тинчлик битими имзоланади. Ушбу шартнома эса АҚШ қўшинларининг Афғонистондан чиқиш жадвалини белгилайди. 

Қайд этилишича, келишув “Толибон”га афғон Ҳукумати ва бошқалар билан мамлакат келажаги хусусида музокара қилиш мажбуриятини ҳам юклайди. АҚШ Давлат департаментига кўра, мақсад можаронинг ечимини афғонларнинг ўзига қўйиб бериш. 

Бу жараёнга Афғонистонда юзага келган сиёсий инқироз ҳам ҳалал бериши мумкин. 2019 йилда ўтган президентлик сайлови натижалари эълон қилингани ва лавозимни Ашраф Ғани ўзида сақлаб қолганига қарамай, сиёсий кучлар ўртасидаги зиддиятлар ортиб бормоқда. Юқори овоз тўплаган икки номзод Ашраф Ғани ва Абдулла Абдулла ҳамон президентлик курсисини талашмоқда. 


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон Абдулазиз Комилов Толибон

Баҳолаганлар

249

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг