... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Инкассация машинаси билан тўқнашган автобуснинг ҳайдовчиси ҳалок бўлдими?


15:56, 15.02.2018 Жамият
 7 754

Бу хабарнинг қанчалик ҳақиқат ёки уйдурма эканлигини аниқлаш мақсадида 72-автобусга хизмат кўрсатувчи 2-автобуслар саройи маъмурияти билан боғландик.

Бугун, 15 февраль куни эрталаб Юнусобод тумани ва Яшнобод туманларида ҳаракатланувчи 72-рақамли йўловчи ташувчи автобус “Минор” метроси чорраҳасида “КАМАЗ” русумидаги инкассация машинаси билан тўқнашиб кетгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Мазкур нохуш ҳодиса сабаб бир неча киши яралангани ва қурбонлар ҳам бўлганлиги гувоҳларнинг сўзларига кўра аён бўлган эди.
 
Сўнгги тарқалган маълумотларга қараганда, автобус ҳайдовчиси ҳалок бўлган. Шунингдек, 7 киши Юнусобод туманидаги 7-сонли шаҳар клиник шифохонасида қолмоқда.
 
Бу хабарнинг қанчалик ҳақиқат ёки уйдурма эканлигини аниқлаш мақсадида 72-автобусга хизмат кўрсатувчи 2-автобуслар саройи маъмурияти билан боғландик.
 
Гўшакни кўтарган аёл бўлиб ўтган ҳодиса ҳақида ҳеч қандай маълумот етказа олмаслигини айтди. Шунингдек, раҳбарлар йўқлигини рўкач қилиб, ҳайдовчининг ўлимини ҳам тасдиқлай олмади. Афсуски, раҳбарият билан ҳам боғланишнинг имкони бўлмади. Улар ўтирадиган хонадаги телефон гўшагини ҳеч ким кўтармади.
 
Ҳозиргача мазкур ҳодиса ҳақида расмий маълумотлар ошкор этилмади. Биз эса кузатишда давом этамиз. 
Дурдона Расулова 

Теглар:ЙТҲ Тошкент Автобус КАМАЗ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар